Бухоро шаҳридаги «Варахша» маҳалласида криминоген вазиятни яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ўрганилди
Маҳалла фуқаролар йиғини биносида бошланган ўрганишлар давомида “маҳалла еттилиги” фаолияти, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, хотин-қизлар ва ёшлар, миграциядагилар билан манзилли ишлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида маҳалла масъулларининг ахборотлари тингланди.
Жараёнда одамларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва фаровонлигини ошириш, пировардида жиноятчиликка барҳам бериш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, маҳалладаги ишсиз фуқаролар билан бирма-бир суҳбат ўтказилди. Уларнинг қизиқишига қараб даромадли иш ўринлари таклиф қилинди.
Фуқаролар асосан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, уй-жойни кадастр қилиш, кредит ажратиш каби масалаларда мурожаат йўллашди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди, вақт талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шундан сўнг мутасаддилар, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъуллар билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишишди. Оила вакиллари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.
Маҳалланинг кўп қаватли бинолари кўчаларини кўздан кечириш жараёнида, ПҚ-1 сон қарор талаблари асосида хавфсиз йўлак талабларининг бажарилганлиги ҳам ўрганилди.
Бу каби ўрганишлар Бухоро вилоятининг бошқа барча маҳаллаларида давом эттирилади.