16 Май 2024 йил 900

Бухорода 42.000 АҚШ долларига баҳоланган ноқонуний ер савдосининг олди олинди

Жондор туманининг Дарвеши маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган А.Р. Бухоро шаҳрида яшовчи фуқарога ўзи истиқомат қилиб келаётган маҳаллада жойлашган туман ҳокимлик захира балансида турган 0,62 гектар ер майдонини ўзининг Давлат кадастрлар палатаси Жондор туман филиалида ишловчи ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 42.000 АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 15 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Р. талаб қилинган пуллардан бўнак сифатида 20.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ер, уй-жой, кўп қаватли уйлардан хонадон ва бошқа кўчмас мулкларни харид қилишда ўта эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар домига тушиб, мисқоллаб йиққан маблағларингиздан айрилиб қолманг!

Text to speech