Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини қинғир йўллар билан олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олот туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган E.O. исмли шахс бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг танишига «Б» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали муваффақиятли ўтказиб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 450 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йил 6 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида М-37 автомобиль йўли ёқасида фуқаро R.X. дан кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.