Бухорода давлатимиз раҳбарининг Афв тўғрисидаги Фармонига асосан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 8-апрелдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бир қатор маҳкумлар Афв этилди.
Улар орасида Бухоро вилоятидан жами 26 нафар, жумладан, 9 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан, 17 нафари эса Пробация ҳисобида туриб жазони ўтаётган шахслар жазодан қисман ва тўлиқ озод қилинди. Шулар орасида Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро ҳам жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Туман ИИБ масъуллари томонидан бошқа ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда Афв этилган фуқаронинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари тингланди ва унга моддий ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бирга Фармон ижроси юзасидан ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ҳам алоҳида чоралар белгилаб олинди.