Бухорода ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноий ҳолатга чек қўйилди
2024 йилнинг 29 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1966 йилда туғилган Бухоро шаҳрида яшовчи Масъулияти чекланган жамият раҳбари, Ромитан тумани ҳокимлиги томонидан интенсив боғ ташкил қилиш мақсадида 10 йил муддатга ижарага берилган 35.0 гектар ер майдонини ўзининг ваколатли танишлари орқали бир фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига, 34.500 АҚШ доллари талаб қилиб, 30.000 АҚШ доллари ва 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.