Бухорода халқ билан юзма-юз мулоқот: Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда
Расмий саҳифаларимизда хабар бериб бораётганимиздек, Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун, 27 май куни навбатдаги оммавий сайёр қабул Бухоро туманидаги “Ёш пахтакор” оромгоҳида бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ масъуллари ҳам томонидан ҳам Бухоро, Ромитан ва Пешку туманлари аҳолисининг суд-ҳуқуқ, ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига алоҳида аҳамият қаратилиб, қўшимча ўрганиш талаб этган масалалар юзасидан манзилли чоралар белгиланди.
Бу каби сайёр қабуллар орқали аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш, одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли таъминлаш учун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Тасдиқланган график асосида оммавий сайёр қабуллар давом этади.