Бухорода “Хавфсиз ҳаёт учун” вело ва пиёда юриш марафонини ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Хавфсиз ҳаёт учун” марафонини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан Бугун 5 март куни, Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Бухоро шаҳрида “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида велоспорт ҳамда тез юриш марафонлари ўтказилди.
Марафонда вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлардан иборат 5000 мингдан ортиқ спорт ихлосмандлари иштирок этдилар.
Унда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик ўртасида спортни оммалаштириш, барча ёшдагилар жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спорт билан шуғулланиш ҳар бир ИИО ходимларининг хизмат фаолиятида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.
Беллашув Бухоро шаҳридаги «Ситора» истироҳат боғидан, «Арк» қўрғони ҳудудигача бўлган 3 км масофада бўлиб ўтди.
Маррага биринчи бўлиб келган ғолиблар қимматбаҳо совғалар ҳамда тақдирланадилар.