18 Май 2024 йил 900

Бухорода хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш борасида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туну-кун хизмат ташкил қилинган

Қадим Бухорои шариф ўзининг шарқона жозибаси ҳамда жилоси билан ҳамиша хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар диққат марказида бўлиб келмоқда.

Йилига миллионлаб сайёҳлар қадим тарихни ўзида акс эттирган обидларни кўриш учун ташриф буюришади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши объектлари бўйлаб сайёҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш, меҳмондўстлик фазилатларини намоён этиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, сайёҳлар томонидан бўлган ҳар қандай мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий ҳал этилиши йўлга қўйилган.

Кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ўзининг ижобий самарасини бериб, сайёҳлар ҳамиша миннатдор бўлишмоқда.

Бу эса ўз навбатида вилоятнинг туризм салоҳиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Text to speech