Бухорода “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” бош ғояси асосида қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда аҳоли ва давлат идоралари ходимларига қулай шароит яратиш мақсадида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, маҳалла ва ҳуқуқ-тартибот масканлари, тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари каби қатор хизмат кўрсатиш шохобчалари янгича қиёфа касб этмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти ички ишлар органларида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса уларнинг дам олишлари, саломатлигини тиклаш ва даволаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунга, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими таркибида ташкил этилаётган «Тўдакўл» реабилитация маркази ёрқин мисол бўла олади.
Бугун, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев мазкур дам олиш объектида бўлиб, бунда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишиб, мутасаддиларга ўзининг бир қатор таклиф ҳамда тавсиялари ва кўрсатмаларини берди.