Бухорода “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ходимлар иштирокида жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш мусобақаси ўтказилди
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижроси ҳамда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллик ошириш, махсус воситаларни қўллаш ҳамда жанговар шайлигига доир кўникмларини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган мусобақа муросасиз ва баҳсларга бой тарзда ўтди.
Бунда, эркак ходимлар ўртасида:
1-ўринни капитан Фаррух Эшонов,
2-ўринни майор Самихжон Носиров,
3-ўринни сафдор Назиржон Алмаматов қўлга киритди.
Шаҳодатланган аёл ходималар ўртасидаги баҳсларда эса:
1-ўринни подполковник Насиба Фатуллаева,
2-ўринни лейтенант Нигина Ибодова,
3-ўринни капитан Мадина Насибуллаевалар эгаллади.
Ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.