10 Июн 2023 йил 559

Бухорода Пост-патруль хизмати учун замонавий электромобиллар топширилди

Бугун, 10 июнь куни ИИВ ЖХД бошлиғининг ўринбосари — ЖТСББ бошлиғи подполковник Шерзод Ибрагимов ҳамда вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев томонидан Бухоро шаҳар ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз ҳудуд” тадбирига жалб қилинган Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, ФВБ ходимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тезкор йўриқнома ўтказилди.

Бунда, кунлик хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда уларнинг жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларида мақсадсиз юришларини бартараф этиш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шу куни йўриқнома давомида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони талаблари ижроси юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальонига хизматда фойдаланиш учун 5 та энг сўнгги замонавий «Электромобиллар» топширилди.

Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндошиб, ўзларининг самарали хизматлари билан вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида жонбозлик кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётганликлари муносабати билан 14 нафар вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальон ходимлари пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Text to speech