Бухорода ўтказилаётган «қидирув» махсус тезкор профилактик тадбирлари ўз самарасини бермоқда
Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойишига асосан вилоят ҳудудида жиноят содир содир етганликда айбли деб топилиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни ушлаб, жазонинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги “қидирув” махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган. Ушбу тадбирлар давомида жавобгарликдан яшириниб юрган бир нечта шахслар қўлга олинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб қидирув эълон қилинган, Олот туманининг Қумкашон маҳалласида рўйхатда турувчи Н.Р. вилоят ИИБ Патруль пост хизмати батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ушланиб, 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Иккинчи ҳолат: Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, туманнинг Найман маҳалласида рўйхатда турувчи, Р.Д. туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбири давомида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳудудида ушланди ва 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Учинчи ҳолат: Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тергов органидан яширинганлиги учун, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани Хоса маҳалласида рўйхатда турувчи Х.С. Ромитан тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари давомида, АҚШ давлати Нью Йорк шаҳрида эканлиги аниқланди.
«Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.