10 Июн 2022 йил 654

Бухорода уч авлод вакиллари учрашди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан нафақадаги фахрий аёллар, ички ишлар органларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ходималар ҳамда ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчи-қизлари иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди.

Учрашувда “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги тегишли фармойиш ижроси юзасидан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Наргиза Миржалолова иштирок этиб, соҳада хизмат қилаётган аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Ўтказилган йиғилишда истеъфодаги подполковник Г.Қодирова, майор М.Икрамова, ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассис шифокори майор Н.Мухамедалиева, сержант А.Рахимовалар сўзга чиқиб, ёш ходимларга ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб бердилар.

Тадбир давомида ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг иш самарадорлигини ошириш, ўз устида ишлаш ва хизмат бурчига бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида Бухоро давлат Университети психология кафедраси катта психологи Дилафруз Исматова томонидан “Оила қалб таскин топувчи-хотиржамлик маскани” мавзусида психологик тренинг ҳам ўтказилди.

Тренингда соҳа машаққатли ва шарафли касб эгаларининг фуқаролар билан қандай муомалада бўлиш, фарзанд тарбияси, иш жараёнида учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш борасида зарур билимларга эга бўлишди.

Бундан ташқари, яунда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ шаҳодатланган хотин-қизларга вилоят ИИБнинг ташаккурномаси, фахрий ходималарга эсдалик совғалари берилди.

Тадбирда юқори натижаларга эришиб, сафдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ фаол ходималар муносиб тақдирланди.

Уч авлод учрашувидан сўнг меҳмонлар Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси ҳамда ИИВ Бухоро академик лицейи ва “Юлдузча” номли МТТда ҳам бўлиб, бунда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишди.

Text to speech