Бухорода ўғирликни ўзига касб қилиб олган жиноий гуруҳ фош этилди
2023 йил 3 январь кунидан 04 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро шаҳрида яшовчи Ҳ.Д исмли аёлнинг Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида жойлашган атрофи тунука профили билан ўралган қўйхонасига ғайриқонуний равишда киришиб, баҳоси 7.500.000 сўмлик 4 бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ж.К нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро туманида истиқомат қилувчи O.X., M.R., V.R., Z.R., U.H. ва Sh.P. исмли шахслар олдиндан тил бириктириб, бир жиноий гуруҳга бирлашиб, вазифаларни ўзаро бўлишган ҳолда содир қилганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ томонидан вилоятимизнинг бошқа бир қатор туманларида содир этилган худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятлари юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.