16 Май 2024 йил
855
Бухорода ўз хонадонида ғаразли мақсадда 1000 туп таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни экиб парваришлаб келаётган шахс қўлга олинди
Вилоят миқёсида ўтказилаётган кенг кўламли "Қорадори-2024" тадбирлари доирасида жорий йилнинг 13 май куни олинган тезкор маълумот асосида Бухоро тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспектори томонидан туманнинг Шергирон маҳалласида яшовчи 1951 йилда туғилган Ш.Р.нинг яшаш хонадони ҳамда ёрдамчи хўжаликлари ва уларга туташ томорқа ерлари холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Шунда ушбу ҳовлининг томорқа ер майдонида хонадон эгаси томонидан 7 туп "Каннабис" ва 973 туп “Кўкнор” гиёҳвандлик воситаси ўсимликлари экиб, парваришлаб келинаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.