27 Апрел 2024 йил 2607

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг “Ички ишлар вазирлиги тизимидаги касаба уюшмаларининг фаолиятини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги амалий ўқув семинари ўтказилди

Амалий ўқув семинарида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси масъул ходимлари, Касаба уюшмалари Бухоро вилояти кенгаши тажрибали мутахассислари ҳамда Ички ишлар вазирлиги касаба уюшма қўмитаси раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Шунингдек, ўқув семинари дастури асосида вилоятларнинг тажрибали касаба уюшмалари ходимлари ҳам ўз маърузалари билан фаол иштирок этдилар.

Икки кун давом этган мазкур ўқув семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари қўмита раислари ва ҳисобчилари келгусида касаба уюшмалари қўмиталари уларнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Амалий ўқув семинар натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Мазкур семинар баҳс ва мунозараларга бой бўлиб Ички ишлар вазирлиги тизимидаги касаба уюшмалари фаолиятини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Text to speech