15 Май 2024 йил 611

Бухорода жорий йилнинг 19 май куни “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари доирасида қуйидаги номинациялар бўйича кўрик-танловлар ўтказилади

“Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси;

– “Ёшларга энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор” номинацияси;

– “Хавфсиз ва равон йўл” номинацияси;

– “Ички ишлар вазири кубоги” волейбол бўйича спорт мусобақаси;

– “Заковат” интеллектуал ўйинлари;

– “Дилларда ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ танлови;

– “Дилларда ватан мадҳи” шиори остида шеърият танлови;

– “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик-танлови.

Югуриш старти соат 8:00 да бошланади. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Тадбирда қатнашиш мутлақо бепул. 23 июнь куни тадбирнинг якуний босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга юқорида айтиб ўтилган 8 та номинация ва кўрик-танловларнинг республика ғолиблари тақдирланади ҳамда концерт дастури намойиш этилади.

Text to speech