21 Май 2025 йил 3656

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси сафдорлик лавозимларига ишга танлов эълон қилади

Лавозимлар таркиби: Сафдорлар

 Эълон берилган сана: 21.05.2025 йил

 Бўш иш ўринлар сони: 100 та

 Эълон тугаш санаси: 31.05.2025 йил

 Маълумоти бўйича: Олий таълим бакалавриат

 Лавозими: Сафдорлик

 Талаб этилган бўй: Эркаклар учун: 170 см ва ундан юқори

 Жинс тури: Эркак

 Ёш чегараси: 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган

 Номзодлар боғланиши учун телефон рақамлар: +998 90 613 52 32     +998 91 401 41 19

 Умумий талаблар:

-  Бухоро вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва Республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлган фуқаролар (Изоҳ: ҳозирги кунда Бухоро вилояти ИИБда бўш иш ўринлари йўқлиги, бироқ ушбу ҳудуддан ички ишлар органларига қабул қилиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганлиги сабабли);

- Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ва унга оид қонуности ҳужжатларда белгиланган талаб ва мезонларга жавоб берувчи фуқаролар;

-  Бухоро вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар;

 Талаб этиладиган имтиёзлар:

- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган фуқаролар

- Спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан фуқаролар;

- Талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган фуқаролар;

 - Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;

 Лавозимнинг фаолият йўналиши ва вазифалари:

 Хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, хизмат ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, экстремал вазиятларда, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қиливчи ва ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни таъминлаш.

Text to speech