3 Феврал 2020 йил
2220
Бухоро делегацияси тажриба алмашиш учун хорижий давлатларда бўлиб турибди
Айни кунларда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Б.З.Шаҳриёров раҳбарлигидаги делегация аъзолари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб туришибди. Делегация таркибида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Алиев ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари мавжуд. Ташрифдан кўзланган мақсад “Хавфсиз шаҳар”, хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганишдан иборат. Делегация аъзолари Дубай шаҳридаги 2 та “Смарт полиция стейшн” (SPS)нинг иш тартиби ва механизми, тизимда жорий этилган замонавий ва инновацион технологиялар билан танишдилар.
Шунингдек, томонлар "Bukhara city" қурилиши масалаларида ҳам музокаралар олиб боришмоқда. Ташриф давом этади.