Бухоро ҳамда Вобкент туманлари ИИБ шахсий таркиби ва соҳа фахрийларига қарор мазмун-моҳияти батафсил етказилди
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли Қарори ижроси талабларини шахсий таркибга етказиш ҳамда ИИВнинг тегишли фармойиши асосида ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан Бухоро вилояти ички ишлар органларида турли учрашув ва суҳбатлар ўтказилмоқда.
Жумладан бугун, 22 февраль куни Бухоро ҳамда Вобкент туманлари ИИБ шахсий таркиби билан ўтказилган жонли мулоқотда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги полковник Миркомил Мирфайзиев ҳамда истеъфодаги полковник Исроил Йўлдашев, Бухоро вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи маслаҳатчиси истеъфодаги подполковник Файзулло Бибутов ва вилоят ИИБ масъуллари иштирок этишди.
Учрашувда ПҚ-10-сонли Қарор шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида шахсий таркиб орасида хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, қарор асосида қабул қилинган Кодекс талабларини тўлиқ ўрганиб ва унга риоя этиш ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, фахрийлар иштирокида ИИВ Бухоро академик лицейидаги Бухоро вилояти ИИБ Жасорат тарихий музейи билан яқиндан танишилди. Сўнг академик лицей ўқувчилари билан учрашувлар ўтказилиб, мазкур қарор мазмун-моҳиятига доир батафсил тушунчалар берилди.