Бухоро шаҳар 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида Бухоро вилоят ИИБ дан бириктирилган масъул раҳбарлар иштирокида шаҳарнинг 3-сектори ҳудудига хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторлари ва вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимларидан иборат гуруҳлар шакллантирилиб, сектор ҳудудида яшовчи аҳоли муаммоларини ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлаш аҳволини ўрганиш юзасидан Йўриқнома ўтказилди.
Бундан ташқари ижтимоий соҳа идораларининг раҳбар ва ходимлари ҳам маҳаллаларга бириктирилиб, хонадонбай муаммоларни ўрганишга жалб қилинди.
Шу билан бирга масъул ходимлар 3-секторга қарашли маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар муаммолари, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан ҳақиқий аҳволни ўрганишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари “Аёллар мурувват уйи” ҳамда “Мурувват ногирон болалар учун интернат уйи” нинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳам ўрганилди.
Масъуллар шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатувчи «ИССИҚЛИК МАНБАИ» ва "БУХОРО ЭНEРГОМАРКАЗ" давлат унитар корхоналарида ҳам бўлиб, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида қурилмаларнинг бир маромда ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини кўзда кечиришди.
Шунингдек, фуқароларга сўнги вақтларда тақиқланган “ДОК-1 МАКС” ҳамда «АМБРОНОЛ» дори воситаларидан фойдаланмаслик тўғрисида тушунчалар берилиб ҳудудда мавжуд дорихоналарда фойдаланиши тақиқланган дори воситаларини сотилишига йўл қўймаслик мақсадида огоҳлантириш, тушунтириш ва ташвиқот ишлари олиб борилди.