Бухоро шаҳар 3 сектор раҳбари аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди. 5 та мурожаат жойида ечим топди
Халқ дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш бугун ҳар бир даражадаги раҳбарнинг кунлик вазифасига айланган. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий этилан мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими бу ишларда дастуруламал вазифасини ўтамоқда.
Бугун 6 март куни, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи полковник Баҳодирхўжа Шарипов 3 сектор ҳудудидаги Р.Ҳамроев ҳамда Варахшо маҳаллаларидаги "темир дафтар", "аёллар дафтари" "ёшлар дафтари" турувчи фуқаролар, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар аҳволидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганди.
Жараёнларда ишга жойлашиш, даволаниш учун дори-дармон, субсидия асосида тикув машинаси, ногиронлик аравачаси олиб беришни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ечим топди.
Жумладан, Пиридастгир кўчасида яшовчи Муҳриддин Камолов "темир дафтар" рўйхатига киритилган. У шу пайтга ишсиз эди. Сектор раҳбари билан бўлган учрашувдан кейин Муҳриддин Камолов Бухоро шаҳридаги 34-МТТ га ишга жойлаштирилди.
Шу кўчада истиқомат қилувчи Мироншох Жумаевнинг эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш олиш учун ўқишга сарфланадиган харажатлари тўлаб бериладиган бўлди.
Самия Маҳмудовага касаллиги туфайли бепул дори-дармон тақдим этилди.
Алпомиш кўчасида истиқомат қилувчи Марат Рисмуҳаммедов ўғлини касб ўрганиши учун Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономарказига ўқишга жойлаштиришни сўраб мурожаат қилди. Унинг муаммоси ҳам шуернинг ўзида ечим топди.
Вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.