2 Май 2023 йил 489

Бухоро шаҳар: Бозор ҳудудида безорилик қилган шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди

Бухоро тумани “Тор-Тор” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган, Ж.С. исмли шахс жорий йилнинг 6 апрель куни тахминан соат 11:00 ларда, Бухоро шаҳар “Шайхон” маҳалласи “А.Ғиждувоний” кўчаси ҳудудида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Карвон бозори”да жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу бозорда сотувчилик фаолияти билан шуғулланувчи бошқа бир фуқаро Ш.Б. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Ж.С. қўл мушти билан Ш.Б. нинг юз ва бош соҳасига бир неча маротаба қасддан уриб, унга Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг тегишли экспертиза хулосасига кўра, соғлиғининг қисқа муддатда бузилишига олиб келадиган енгил шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ж.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech