23 Июн 2023 йил 550

Бухоро шаҳар: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган яна бир “уддабурон” қўлга тушди

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон тумани “Қайрағоч” маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Р.Ф. исмли шахс, бошқа бир фуқарони алдаб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтихондан ваколатли танишлари орқали ўтказиб беришини ваъда қилиб, эвазига 400 АҚШ доллари беришни талаб қилган.

2023 йил 18 июнь куни соат 13:00 ларда “уддабурон” Бухоро шаҳар, 5-кичик ноҳияда жойлашган “Корзинка” савдо мажмуаси олдида талаб қилинган 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech