Бухоро шаҳар: Марказий бозор олдида жамоат тартибини бузган шахс энди қонун олдида жавоб берадиган бўлди
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ маълумотига кўра, Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган Я.С. исмли шахс жорий йилнинг 12 февраль куни соат 08:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар Марказий бозори олд томонидан ўтувчи йўл ёқасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бошқа бир фуқаро билан жанжаллашади. Жанжал вақтида уни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўл мушти билан унинг юз қисмига қасддан уриб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ўртача оғир тан жароҳати етказиб безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Я.С. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.