22 Декабр 2022 йил 898

Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот

2022 йил 21 декабрь куни соат 15:30 да И.З исмли шахс ўз бошқарувида бўлган Кобальт русумли автомашинани Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб, еттинчи кичик ноҳия айланма ҳаракати томонидан “Динамо” айланма ҳаракати томон бошқариб бораётиб, “Боғидашт” новвойхонаси олдида жойлашган тартибга солинган чорраҳа бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, ҳаракат йўналиши бўйича йўлни чап томонидан ўнг томонига қараб тартибга солинган пиёдалар йўлаги бўйлаб, йўлни кесиб ўтаётган Вояга етмаган икки нафар пиёдаларни автомашинасининг олд қисми билан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада Вояга етмаган пиёдалар тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига даволаниш учун ётқизилган ва зарурий муолажалар амалга оширилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда транспорт воситасини бошқаришларини сўраб қоламиз!

Text to speech