21 Январ 2023 йил 557

Бухоро шаҳри: Велосипед ўғриси қўлга олинди

2022 йил 23 ноябридан 24 ноябрьга ўтар кечаси номаълум шахс Бухоро шаҳар Ҳавзи Бодом кўчасидаги уйда жойлашган велосипед дўконига кириш эшигини бузиш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан бир дона баҳоси 5.800.000 сўмлик «АВАЛОН» русумли электровелосипедни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Олим Хўжаев маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган X.A. содир қилганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда унинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Text to speech