19 Июл 2023 йил 595

Бухоро шаҳрида безорилик қилган ака ва укага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2023 йилнинг 15 июль куни соат тахминан 16:00 ларда Ғиждувон тумани Сармижон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган И.У ҳамда унинг укаси 2006 йилда туғилган И.Олар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар М.Улуғбек маҳалласида жойлашган Ибн-Сино ва А.Ғиждувоний кўчалари кесишмасида Вобкент тумани Қурувчи маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Р.А. ҳамда вобкентлик яна бир фуқаро 2001 йилда туғилган Ш.А.лар билан ўзаро ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида уларнниг бош қисми ва танасининг бошқа жойларига қўллари билан қасддан уриб, енгил тан жароҳати етказиб безорилик жиноятини содир қилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech