Бухоро шаҳрида чорва молларини ўмарган шахс ушланди
Номаълум шахс 2023 йил 14 январьдан 15 январьга ўтар кечаси Бухоро шаҳар С.Айний маҳалласида жойлашган чорва моллари боқиш учун мўлжалланган молхонага ғайриқонуний равишда кириб, Вобкент тумани Янгикент маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Й.Ш га тегишли бўлган бозор баҳоси тахминан 4.700.000 сўм миқдорни ташкил қилувчи уч бош қўйларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган X.Д. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда унинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда