Бухоро вилоят ИИБ ходимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бухоро шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган шахслар фош этилди
Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган тезкор тадбир давомида бир нечта ҳолатда фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Жумладан, 2023 йил 4 февраль куни соат 15:00 ларда О.Ш. исмли аёл ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасидаги хонадонида бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 700.000 сўм пул олган ҳолда фоҳишахона ташкил қилгани фош этилди.
2023 йил 5 февраль куни Бухоро тумани Новметан қишлоғида яшовчи 2000 йилда туғилган Р.М. исмли аёл ижарада яшаб келаётган Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида жойлашган уйда куни таниши Р.Р. исмли аёлни бир эркак билан жинсий алоқада бўлиши учун хонадоннинг бир хонасини бўшатиб бериб, 100 минг сўм миқдоридаги пулларни олганлиги аниқланган.
2023 йил 6 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда У.М. исмли аёл ўзининг ижарада яшаб келаётган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган хонадонида бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб, шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 150.000 сўм миқдордаги нақд пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.