8 Феврал 2023 йил 767

Бухоро шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган аёллар ушланди

2023 йил 1 февраль куни соат 15:00 ларда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Н. таниши 1986 йилда туғилган Р.Ж. билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган уйида С.К. исмли аёл ва “мижоз” сифатида келган М.они жинсий алоқа қилиши учун яшаш уйининг алоҳида хонасини ажратиб бериб, бунинг эвазига улардан 100.000 сўм миқдорида пулларни олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech