26 Июл 2023 йил 608

Бухоро шаҳрида кўча безорилари қамоққа олинди

2023 йил 15 июль куни Бухоро шаҳар Чорбахосса маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган Х.Ш. шу маҳаллада яшовчи 2004 йилда туғилган Э.С. ва 1997 йилда туғилган Х.М.лар билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзларининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганликларини яққол англаган ҳолда, Бухоро шаҳрида жойлашган спиртли ичимликлар сотувчи шохобчада 1989 йилда туғилган А.Ж. исмли фуқаро билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, баданининг турли қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб-дўппослаб, Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда Бухоро вилояти прокуратурасининг алоҳида назорати остида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech