Бухоро шаҳрида “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди
2023 йил 15 май куни Бухоро вилоятида ўтказилаётган “Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор ҳамда профилактик тадбирлари доирасида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон тумани "Қалмақон" маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Р.Р. исмли шахс харидорга Бухоро шаҳар "Бунёдкор" маҳалласи олдида 2 дона “Спички” ёзувли қутиларга алоҳида қадоқланган ҳолатдаги вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 9,14 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.