27 Май 2023 йил 451

Бухоро шаҳрида оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди

Олинган тезкор маълумотлар асосида 2023 йилнинг 24 май куни соат 21:00 ларда Бухоро шаҳар Кўксарой кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Ш. бошқа бир фуқарога 500.000 сўм эвазига, вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф фазни 0,80 грамга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги «ГАШИШ» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ХПБ профилактика инспектори томонидан қўлга олиниб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Text to speech