28 Ноябр 2022 йил 686

Бухоро шаҳрида ўтказилган "Орият" махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши билан вилоят бўйлаб аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, хусусан тери таносил, ОИВ ҳамда ОИТС касалликларининг тарқалишини, шунингдек, ахлоқ-одоб доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ҳамда бу соҳадаги жиноятларга қарши кескин курашиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда "Орият" махсус тезкор профилактик тадбири ҳаракатга келтирилган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган х.С. исмли аёл Бухоро шаҳар "Пиридастгир" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг ўзи ижарага олган хонадонларидан бирида фуқаролар М.М. билан И.Н. ҳамда яна бир "жуфтлик" Ҳ.М. ва Ш.Ш.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг) сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.

Худди шу каби навбатдаги тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар "Кўксарой" кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.А. исмли эркак, Бухоро шаҳар "т.Фароғий" кўчасида жойлашган ўз уйида о.У. билан Н.А.ларга жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, эвазига улардан 200.000 (икки юз минг) сўм пул олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги фош этилган.

Мазкур иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси тегишли бандларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech