5 Август 2023 йил 720

Бухоро шаҳрида ўтказилган "Ўсмир" махсус тезкор ва профилактик тадбирлари жараёнида бир қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Тасдиқланган режа асосида Бухоро шаҳри ҳудудида вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида “Ўсмир” махсус тезкор ҳамда кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида 48 та кафе-барлар, тунги клублар, компьютер ўйингоҳлари ҳамда кўнгилочар жойлар назорат тариқасида кўздан кечирилди.

Жараёнда, 11 та ҳолатда тунги вақтда кўнгилочар жойларда ота-онасининг қаровисиз юрган вояга етмаган ёшлар аниқланиб, муассаса эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 182-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тунги вақтда вояга етмаган фарзандларини назоратсиз қолдирган 13 нафар ота оналарга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 47-моддаси 1 қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, 3 нафар қаровсиз қолдирилган вояга етмаганлар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ХПБ ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech