Бухоро шаҳрида ўзганинг хонадонига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни соат тахминан 10:00 ларда Бухоро шаҳар Чорминор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонадондан бошқа бир фуқарога тегишли бўлган “Redmi-А7” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар “Отбозор” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Н.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.