12 Июн 2023 йил 607

Бухоро шаҳрида қизнинг беҳаё видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига товламачилик қилган шахс қўлга олинди

Қоракўл тумани “Хўжакон” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган И.А. маҳалладош тенгдош қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, қиздан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, агарда мазкур пулларни бермаса, ўзида мавжуд бўлган беҳаё ва порнографик видеоларини тарқатиб юбориб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, уни мулкини беришга мажбур қилувчи шароитга солиб қўйиб, 350.000 сўм пулларни олишга эришиб, бу билан ҳам кифояланмасдан қолган 800.000 сўм миқдоридаги пулларни Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро И.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech