16 Феврал 2023 йил
639
Бухоро шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Бухоро вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, “Асилбек Юсуфбек бизнес” МЧЖ раҳбари У.Ж. жамиятга қарашли иссиқхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 - сонли қарори талабларига зид равишда, 2022 йил 8 ноябрь кунидан 2022 йил 15 ноябрь кунига қадар табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали манфаатларига жами 472 млн. сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 185-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.