Бухоро шаҳрида транспорт воситасини олиб қочган шахс ушланди
2019 йил 04 декабр куни соат 17:05ларда ўзини Қоракўл туманида яшовчи 38 ёшли Р.З деб таништирган аёл Бухоро шаҳар ИИО ФМБга телефон орқали Дамас русумли 80 Х 014 LA давлат рақам белгили автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, фуқаро Р.З шу куни Бухоро шаҳрида жойлашган, фуқаро Т.Р.га тегишли автосервисда Дамас автомашинасини таъмирлаш учун қолдирган. Таъмирлаш ишлари тугагач устахонадан автомашинани олиб чиқиб, йўл ёқасида ишлаб турган (ёниқ) ҳолатда қўйиб, ўзи эса таъмирлаш учун келишилган пулларни киритиб беришга борган. Қайтиб келганида эса автомашина қолдириб кетилган жойда йўқлигини кўрган.
Ушбу автомашинани аниқлаш мақсадида вилоят миқёсида “Тўсиб ушлаш” режаси ҳаракатга келтирилиб, зудлик билан автомашинани қидириб топиш ишлари ташкил этилди.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Буктарой маҳалласида яшовчи, 2 нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, 1968 йилда туғилган В.Т маст ҳолда содир қилганлиги аниқланган ва автомашина унинг уйидан ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан В.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.