15 Июн 2023 йил 531

Бухоро шаҳрида “Халқаро Ипак ва зираворлар” фестивали тадбирларини ўтказиш ва унда фуқаролар ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларга бағишланган йўриқнома йиғилиши ўтказилди

Бугун, 15 июнь куни вилоят ҳокимининг ўринбосари, ҳуқуқ тартибот органлари ва тааллуқли мутасадди идоралар ҳамда шаҳар-туманлар масъул раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йўриқнома йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги 135-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Халқаро Ипак ва зираворлар” фестивали ўтказилиши юзасидан вилоят ҳокимининг тегишли ташкилий тадбирлар режаси асосида ушбу фестиваль тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, куч ва воситалар тақсимоти, уларнинг хизмат фаолиятини ташкиллаштириш борасидаги вазифалар бирма-бир тушунтириб берилди.

Норматив ҳужжатларда келтирилган топшириқ ва кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир йўналиш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, уларнинг зиммаларидаги вазифалар юзасидан аниқ, манзилли топшириқлар берилди ва тезкор штабларнинг фаолияти кучайтирилди.

Text to speech