3 Июн 2023 йил 833

Бухоро шаҳрида яна бир қўшмачи қўлга тушди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, “Гулчорбоғ” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ю.С. исмли аёл, ғаразли ва бошқа паст ниятларда икки нафар мижоз Р.М. ва Р.Б. ларга енгил табиатли Х.Г. исмли аёлни топиб бериб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзи ижара асосида истиқомат қилувчи Бухоро шаҳар Гулистон маҳалласидаги хонадондан жой ажратиб бериб, эвазига “мижозлар”дан 300.000 сўм олиб, қўшмачилик қилганлиги фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech