Бухоро шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимига пора берган шахс ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ЙПХ инспекторининг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон тумани «Боғиафзал» маҳалласида яшовчи 2000 йилда tug‘ilgan F.A. исмли шахс спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда автомашина бошқарганлиги учун тузилган маъмурий баённомани оқибатсиз қолдириш ва автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга пора таклиф қилиб, Бухоро шаҳридаги “Бухоро транс станд” МЧЖга қарашли жарима майдонида 1.100.000 сўм пулларни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Унутманг! Пора бериш ҳам, пора олиш ҳам жиноят ва ҳар иккала ҳолатда ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бир хил жазо белгиланган.
Шундай экан, ҳар биримиз жамиятда учрайдиган ҳар қандай коррупцион ҳолатларга қарши биргаликда курашайлик.