12 Июл 2023 йил 573

Бухоро шаҳрида сохта далолатнома тузиб бериш эвазига пора талаб қилган «табиат кушандаси» қўлга олинди

Бухоро вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Когон тумани бўлими инспектори Бухоро тумани «Работак» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган И.О. исмли шахс бошқа бир фуқародан Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасидан ўтувчи йўл ёқасидаги савдо дўкони қуриш учун мўлжалланган ерда ўсиб турган манзарали дарахтлар ҳақиқатда қуримаган бўлсада, ушбу дарахтларнинг касалланганлиги ва қуриганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштириб берганлиги эвазига 500 минг сўм миқдорида пора талаб қилган.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у М-39 магистраль йўлининг Бухоро шаҳар Моҳи Хоса кўчаси кесишмасида фуқародан кимёвий ишлов берилган 500 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро  И.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech