14 Декабр 2022 йил 654

Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти оғир маҳаллалар жиноятчилиги ўрганилди.

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятчилик ҳолати жойида муҳокама қилиб борилмоқда.

Жумладан, бугун 14 декабрь куни жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигидаги масъуллар ва маҳалла мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳар “Зарафшон” маҳалласида ўтказилди.

Мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 8 та, шундан 1 та қотиллик, 2 та фирибгарлик, 2 та ўғирлик, 3 та бошқа турдаги жиноятлар содир этилган бўлиб, криминоген вазияти оғир сариқ маҳалла тоифасига киритилган.

Муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботлари тингланди.

Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий ИИБнинг тажрибали ходимларидан иборат йиғма отряд фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech