5 Июн 2023 йил 422

Бухоро шаҳридаги савдо дўконида ўзаро олди сотди муомаласида ишлатилган чет эл валютасининг қалбаки эканлиги фош бўлди

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро З.Р. сотувчи вазифасида ишлаб келаётган Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган “333” номли савдо дўконига мижоз сифатида келган шахс бир дона 50 купюрали АҚШ долларини 565.000 сўмга айирбошлаб кетган.

Сотувчининг аризаси асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими томонидан ўтказилган криминалистик текширув натижаларига кўра мазкур 50 АҚШ доллари қўлбола техник воситалардан фойдаланиб тайёрланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида қалбаки валюта билан муомала қилган З.Р. исмли аёлнинг шахси аниқланиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech