Бухоро шаҳридаги хиёбонда талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
2023 йил 15 май куни соат 10:00ларда Жондор тумани "Мирзаён" маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Н. ҳамда шериги "Навгади" лик 2002 йилда туғилган Ш.Ш. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган “Боқий Бухоро” хиёбони автотураргоҳида Бухоро тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.А. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо натижасида жанжаллашиб, танасининг турли соҳаларига уриб, A.A.га тегишли баҳоси 2 млн 500 минг сўм бўлган “Samsung S-10” русумли, баҳоси 300 минг сўм бўлган “Samsung verizon” русумли, баҳоси 200 минг сўм бўлган "Novey" русумли телефон аппаратларини, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳамда баҳоси 1 млн сўмлик “Motion Control Neoline" номли антирадар мосламасини, шунингдек баҳоси 50 минг сўмлик орқани кўрсатувчи ойна, 4 дона тўлов пластик карталарини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.