5 Октябр 2022 йил 635

Бухоро шаҳридаги “қизил тоифали” маҳалла жиноятчилиги муҳокама этилди

Хабарингиз бор, вилоят 3-сектор раҳбари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган «қизил» тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилиб бормоқда.

Жумладан, бугун, 5 октябрь куни жиноятчиликнинг навбатдаги “маҳаллабай” муҳокамаси бошқарма бошлиғи томонидан вилоят ИИБ ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ва кенг жамоатчилик иштирокида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган “А.Дониш” маҳалласида ўтказилди.

Мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 12 та, шундан 2 та тан жароҳати етказиш, 1 та ўғрилик, 1 та безорилик, 1 та гиёҳвадлик воситаларини сақлаш, 4 та фирибгарлик ва 1 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, маҳалла “қизил” тоифага кирган.

Бошқарма бошлиғи масъуллар иштирокида ўтказган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади.

Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилди.

Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари томонидан амалга оширилган ишлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликларни ҳам танқидий кўриб чиқди.

Якунда, маҳалла ҳудудида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган оғир тан жароҳати етказиш ва қотиллик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, келгусида “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech