20 Июл 2023 йил
670
Бухоро шаҳри.Оилавий зўравонлик.
2023 йилнинг 28 июнь куни соат 17.30 ларда Когон тумани Туткунда маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.Ш. Бухоро шаҳридаги И.Мўминов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдидан ўтувчи йўл ёқасида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида рўйхатда турувчи, 1988 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ю.Ф. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида уни қасддан уриб, СТЭнинг хулосасига кўра, енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 126/1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.