30 Апрел 2023 йил 270

Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл қўлга тушди

Бухоро шаҳар "Наврўз" маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган И.Ф. исмли аёл бошқа бир аёлни алдаб, унинг ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиб, ўзини Бухоро тиббиёт техникумида ишлашини айтиб, унинг келини Н.Ж.ни мазкур коллежга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2022 йил февраль ва ноябрь ойида жами 1300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech